Rahbariyat

Инвестиция фонди бошқарув органлари – акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши, шунингдек ваколатларини ишончли бошқарувчи амалга оширадиган ижроия органи инвестиция фондининг бошқарув органларидир.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши Инвестиция фондининг юқори бошқарув органидир.

Инвестиция фонди ҳар йили Акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади.

Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доираси «MIRZO ULUG'BEK» инвестиция фонди акциядорлик жамияти Уставида тулик акс эттирилган.

Инвестиция фонди Акциядорлар умумий йиғилиши Инвестиция фондининг «Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида»ги Низом асосида чақирилади ва ўтказилади.

Инвестиция фонди Кузатув кенгаши Инвестиция фонди фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатига тааллуқли масалалар бундан мустасно.

Инвестиция фонди Кузатув кенгашининг аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йиллик муддатга сайланадилар. Инвестиция фонди Кузатув кенгаши аъзоларининг сони 5 кишидан иборат.

Инвестиция фонди Кузатув кенгашининг ваколат доира Жамият Уставида тулик акс эттирилган.

Инвестиция фондининг кундалик фаолиятига раҳбарликни фонд ижроия органи - инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси « Naymon-Invest Consalting» масъулияти чекланган жамияти амалга оширади.

Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси Инвестиция фондининг кундалик фаолиятини бошқаради ва оператив раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Инвестиция фонди Устави, акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ амалга оширади.

Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгашига ҳисобот беради.

Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси билан шартнома тузиш, шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда шартномани бекор қилиш тўғрисидаги қарор Инвестиция фонди акциядорлари томонидан қабул қилинади. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси билан шартномани Инвестиция фонди номидан Кузатув кенгаши раиси имзолайди.

Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисининг ваколатларига Инвестиция фондининг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.

Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.